Шариатга мувофиқлик

Адолатли молия ва барқарор ривожланиш кенгаши – бу аҳлоқийлик ва адолатлилик тамойилларига риоя қилинишини назорат қилувчи ташкилот. IMAN’да бизнес-жараёнлар билан боғлиқ барча қарорлар ушбу кенгаш назоратидан ўтиши зарур.

IMAN компанияси бизнес жараёнларининг Ислом молияси тамойилларига мослиги Муфти Муҳаммад Тақи Усмонийнинг фарзандлари Др. Муфтий Ҳассан Ашраф Усмоний ва USMANI'S компанияси томонидан сертификат билан тасдиқланди.

mobile
Олим ҳақида:

Др. Муфти Ҳассан Ашраф Усмани Ислом молияси ва фиқҳи бўйича таниқли олимлардан бири бўлиб, Туркия ва Покистонда фаолият кўрсатувчи USMANI’S молиявий маслаҳат компаниясининг асосчиси ва президенти ҳисобланади. Шунингдек, Ислом молияси соҳасида дунёга машҳур олим, AAOIFI (Ислом молиявий муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти)нинг раиси Муфти Муҳаммад Тақи Усманининг фарзандидир.

Таълим:

Др. Муфти Ҳассан Усмани Ислом молиясида PhD илмий даражасига эга олим бўлиб, Покистондаги Жамиа Дарул-Улоом олийгоҳини Уламо сифатида тамомлаб, Ислом ҳуқуқи ва фатво мутахассислигига эга бўлган.

Тажриба:

- Покистондаги Файсал банкида Шариат Кенгаши аъзоси;

- “Атлас” активларни бошқариш компаниясида шаръий масалалар бўйича маслаҳатчи;

- Гринвич Универститетида “Ислом банк иши ва Молия” факультетининг раҳбари;

- AAOIFI стандартларини ёзувчи ишчи гуруҳнинг аъзоси;

mobile

Шариат кенгаши

mobile

Шариат кенгаши раиси Доктор Зияд Маҳомед Ислом ҳуқуқи бўйича маслаҳатчи ҳисобланади.

IMAN’да Доктор Зияд бизнеснинг Адолатли молия қоидаларига мослиги юзасидан ҳар йиллик аудит таҳлилини ўтказиш ва молиявий жараёнларнинг тўғрилиги бўйича фатво беришга масъул.

Маълумоти: Исломий молияда фалсафа доктори, INCEIF, Anglia Ruskin универститети.

Тажриба: Тижорат банклари (HSBC Amanah) ва консалтинг компанияларда 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.

mobile

Фатво ҳақида

Фатво олимлар томонидан Ислом тамойиллари ва Ислом ҳуқуқи амалиётларига асосланиб бирор масала юзасидан қабул қилинган қарор ҳисобланади.