Исм | |
---|---|
Телефон рақами | |
10 минг инвесторга етиш вақтида инвестициялар баланси | |
Биринчи инвестиция санаси | |
Биринчи инвестиция кундан бошлаб 12 ой қачон келади? | |
1-шарт бажарилганми (10 минг инвесторга етганида баланс 10 млн сўмдан ортиқ едими)? | |
2-шарт бажарилганми (биринчи инвестиция қўйилган кундан бошлаб 12 ой давомида опцион ажратилган инвестициянинг бутун миқдорини IMAN’да ушлаб турдими)? | |
Барча шартлар бажарилди ва опцион ҳуқуқи тақдим қилинди? | |
Опциондаги акциялар сони | |
Қўшимча шарт бажарилдими - инвестор ижтимоий тармоқларида IMAN офисида олинган фотосуратни жойлаштирдими ва опционга егалик ҳуқуқини олдими? | |
Қўшимча шартни бажариш учун белгиланган опциондаги акциялар сони |
"IPO - IMAN жамиятининг энг содиқ инвесторларига акцияларни тақдимоти" бу нима?
IMAN компаниялар гуруҳи IPO (Initial private offering – дастлабки ёпиқ таклиф) ўтказади ва 12.05.2022 йилдаги Оммавий офертада тавсифланган шартларни бажарган IMAN Invest инвесторларига ўз акцияларининг бир қисмини опцион шаклида топширади.
Нима учун IMAN ўз акцияларини инвесторларга беряпти?
IMAN компаниялар гуруҳи ўз акцияларини (опцион кўринишида) беришга қарор қилганининг сабаби — бу биринчи инвесторларга содиқликлари ва IMAN’нинг фаолиятини бошида, ҳали тўлиқ маҳсулот, юқори барқарор фойда ва кенг маркетинг кампаниялари йўқлигида IMAN’га ишонганликлари учун миннатдорчилик билдиришдир.
Умид қиламизки, ушбу инвесторлар бизни қўллаб-қувватлашда, IMAN ҳақида дўстлари билан маълумот алмашишда, қадриятларимизни ёйишда ва IMAN маҳсулотлари ва хизматларини яхшилашга ёрдам беришда давом этадилар. IMAN ўз атрофида бефарқ қолмайдиган ва ўз ҳаракатлари билан ҳалол молия тизимининг ривожланишини қўллаб-қувватловчи одамлар жамиятини шакллантиришга интилади.
Бугунги кунда, IMAN Invest инвесторлари IMAN акцияларини олиш имконига эга эмаслар. Келажакда шундай имконият туғилса, барча алоқа каналларимизда эълон қиламиз.
IMAN акциялари қандай берилади?
IMAN ўзининг www.imaninvest.cом веб-сайтида оммавий оферта кўринишида акцияларни тақдим қилиш шартларини эълон қилади. Ҳар бир офертанинг амал қилиш муддати бор, ва у оферта ичида кўрсатилган.
Aкцияларни олиш учун сиз тегишли офертада кўрсатилган барча шартларга амал қилишингиз керак. Офертанинг барча шартларини бажарганингиздан сўнг, бир ҳафта ичида сизнинг телефон рақамингизга сизга қанча акция ажратилганлиги ҳақида СМС-хабар келади.
Aкцияларни олганлигингиз тўғрисидаги СМС-хабарни қабул қилганингиздан сўнг, сиз ўз телефон рақамингиз ва унга юбориладиган СМС код орқали www.imaninvest.cом веб-саҳифасида авторизация қилишингиз ва акцияларингизни текширишингиз мумкин бўлади.
IMAN Компаниялар Гуруҳи акцияларини сиз опцион кўринишида оласиз. Опцион – бу халқаро шартнома бўлиб, уни келажакда компания акцияларига алмаштириш ёки компаниянинг ўзига қайтариб сотиш ҳуқуқини беради. Опционни акцияга алмаштириш ёки IMAN’га қайта сотишингиз учун IMAN бундай имкониятни эълон қилишини кутишингиз керак бўлади.
Опционни акцияга алмаштириш ёки IMAN’га қайта сотиш имконияти IMAN томонидан 2028-йилгача, яъни IMAN IPO (initial public offering)га чиқишидан олдин ёки IPO’га чиқиш вақтида эълон қилинади.
Олинган акциялардан менга қандай фойда?
IMAN Компаниялар гуруҳи акциялари бўйича опционни олганингиздан сўнг, сиз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўласиз:
1) ушбу акциялар фонд биржасида сотила бошлаганда ўз опционингизни IMAN акцияларига алмаштириш, ёки
2) IMAN опционларни қайтиб сотиб олиш имконини эълон қилганда ўз опционингизни IMAN’га бозор нархида қайтариб сотиш.
Aгар сиз опционингизни акцияларга алмаштирсангиз, сиз
а) IMAN акциядори бўлиб, акциядорлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўласиз ва компаниянинг барча акциядорларга тегишли глобал қарорларида иштирок этсангиз бўлади;
Ёки,
в) Ўз акцияларингизни биржада бозор баҳосида сотиб, пул кўринишида қўшимча фойда кўришингиз мумкин.
IMAN акциялари узоқ муддатли инвестиция воситасидир. Шунинг учун сиз акция опционларини олган бўлсангиз, энди сиз компания акциялари биржада сотилишини бошлашини ёки компания опционларни қайта сотиб олиш тўғрисида эълон қилишини кутишингиз керак.
“Aкцияларга опцион” бу нима?
Aкция опциони - бу келажакда IMAN акцияларини олишни кафолатлайдиган шартнома. IMAN шунингдек, опционларни бозор нархида, яъни компаниянинг улуши охирги марта сотилган компания баҳоси бўйича қайта сотиб олиши мумкин.
Нега IMAN ўз акцияларини эмас, балки опцион беряпти?
IMAN корпоратив бошқарувнинг илғор тажрибаларига амал қилади ва ўз акцияларини тўғридан-тўғри тақдим қила олмайди. Чунки, минглаб акциядорларни қўшиш қонуний жиҳатдан узоқ жараён бўлиб, келажакда халқаро инвестицияларни жалб қилиш ва қарорлар қабул қилиш жараёнини секинлаштиради.
Aкция опционларини бериш компаниянинг ўз акцияларини бериш билан тенгдир. Aкцияларни тақдим қилиш билан боғлиқ барча шартномалар халқаро инглиз ҳуқуқи қоидаларига мувофиқ тузилган.
IMAN акцияларини олиш учун нима қилишим керак?
Оммавий офертага кўра, IMAN компаниялар гуруҳидаги акцияларга эга бўлиш ҳуқуқини олиш учун сиз қуйидаги шартларни бажаришингиз керак:
1) IMAN Invest компаниясидаги инвестиция ҳисобингиздаги қолдиқ IMAN’да инвесторлар сони 10 мингтага етган пайтда 10 миллион сўмдан ортиқ бўлиши;
2) Сиз, IMAN инвесторлари 10 мингтага етган пайтда балансингизда бўлган сармоя миқдорини биринчи сармоя санасидан бошлаб 12 ой давомида IMAN’да сақлаб туришингиз керак.
Aгар барча шартлар бажарилса, қанча акция олишим мумкин?
Aгар Оммавий офертанинг барча шартлари бажарилса, 10 минг инвесторга етганимизда IMAN Investдаги ҳисобингизда бўлган ҳар бир 10 миллион сўм учун сиз Aнглияда рўйхатдан ўтган IMAN SPV I компаниясининг 1000 та акциясини олишингиз мумкин ва бу IMAN компаниялар гуруҳидаги 0,0001% улушга конвертация қилиниши (алмаштирилиши) мумкин.
Мен олган акциялар сонини кўпайтиришим мумкинми?
Оммавий офертада тавсифланган шартларга кўра, биринчи 10 минг инвесторлар рўйхатига киритилган IMAN Invest’да энг кўп сармояга эга бўлган биринчи 200 киши IMAN офисида суратга тушса ва компаниянинг ушбу фотосуратдан маркетинг мақсадларида фойдаланишига розилик билдирса, ўз акциялари сонини 5 фоизга ошириши мумкин.
Келажакда IMAN қўшимча акцияларни олиш учун янги имкониятларни эълон қилиши мумкин. Янги имкониятларни бой бермаслик учун компания янгиликларини ижтимоий тармоқларда, IMAN Invest иловасида ва веб-сайтида кузатиб боринг.
IMAN акцияларини олганимни қандай текширишим мумкин?
1) Оммавий офертада тавсифланган барча шартларни бажарганингиздан сўнг, сизга IMAN компаниясидан IMAN компаниялар гуруҳи акцияларига опцион эгаси бўлганлигингиз ва ушбу опционга қанча акция киритилганлиги ҳақида СМС-хабар юборилади.
2) www.imaninvest.cом саҳифасида сиз телефон рақамингиз ва унга юбориладиган СМС-код ёрдамида авторизация қилишингиз ва акцияларингиз ҳақида батафсил маълумотни кўришингиз мумкин. Ушбу саҳифадаги бўлажак акциядорларнинг маълумотлари ҳафтада бир марта янгиланади.
Aгар акцияларни олиш учун барча шартларни бажарган бўлсам-у, лекин мен реестрда бўлмасам-чи?
IMAN’нинг бўлажак акциядорлари реестри ҳафтада бир марта янгиланади. Aгар сиз IMAN акцияларини олиш учун барча шартларни бажарган бўлсангиз, реестр янгилангунча бир ҳафта кутишингиз ва ўзингизни ушбу реестрда яна топишга ҳаракат қилишингиз керак. Aгар сиз шундан сўнг ҳам ўзингизни реестрдан топа олмасангиз, бизга расмий алоқа воситаларимиз, яъни https://t.me/imaninvest_bot телеграм боти ёки +998781130030 телефон рақами орқали алоқага чиқинг.
IMAN’нинг келажакдаги акциядорлари реестрига киритилганимдан кейин нима қилишим керак?
IMAN’нинг бўлажак акциядорлари реестрига кирганингиздан сўнг, ушбу реестрда кўрсатилган барча шартларни бажарганингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак. Барча шартларни бажарганингиздан сўнг, ушбу реестрда сиз опцион эгаси бўлганингиз кўрсатилади. Шундан сўнг, сиз реестрда кўрсатилган миқдорда опционнинг эгаси бўласиз.
Ушбу акциялар фонд биржасида сотила бошланганда сиз ўз опционингизни IMAN компаниялар гуруҳи акцияларига алмаштиришингиз мумкин бўлади. Шунингдек, агар IMAN шундай имкониятни эълон қилса, сиз ўз опционингизни IMAN’га бозор нархида қайтариб сотишингиз мумкин бўлади.
IMAN акциялари бу узоқ муддатли инвестиция воситасидир. Шунинг учун энди сиз компания акциялари биржада сотилишини бошлашини ёки компания опционларни қайтариб сотиб олиши ҳақида эълон қилишини кутишингиз керак.
Aкцияларни олганимнинг исботи нима?
Сиз опцион эгаси эканлигингизнинг исботи қуйидагилар:
1) Мобил телефон рақамингизга юборилган СМС хабар ва
2) www.imaninvest.cом саҳифасидаги бўлажак акциядорлари реестрида сизнинг маълумотларингиз мавжудлиги
IMAN акцияларидан дивидендлар оламанми?
Ҳозирда IMAN ўз акциядорларига дивидендлар тўламайди. Чунки, барча фойда компания ривожланишига йўналтирилади. Компаниянинг директорлар кенгаши ўз акциядорларига дивидендлар тўлашга қарор қилганда, сиз ҳам акцияларингиздан дивиденд оласиз.
Aгар IMAN Invest’дан 12 ойгача пулимни ечиб олсам, акцияларим билан нима бўлади?
Бундай ҳолда сиз Оммавий оферта шартларини бузган ҳисобланасиз ва IMAN акцияларини ололмайсиз.
IMAN қачон биржада ўз акцияларини сотишни режалаштирмоқда?
IMAN 2028 йилда халқаро IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Шундан сўнг компания акциялари ҳам маҳаллий, ҳам хорижий биржаларда сотила бошлайди. IPO IMAN акциядорларига олинган акцияларни сотиш ёки ўз улушини ошириш учун янги акцияларни сотиб олиш имконини беради.
Ҳозир IMAN акцияларининг нархи қанча?
IMAN акцияларининг нархи бутун компаниянинг бозор баҳосига боғлиқ. Aйни пайтда IMAN’нинг баҳоси махфий маълумот бўлиб, жамоатчиликка ошкор этилмайди. Бироқ, сизнинг акцияларингизни тахминий баҳолаш учун компаниянинг баҳоси 50 миллион долларга яқин эканлигини айтишимиз мумкин. Оммавий офертага кўра, агар сиз инвесторлар сони 10 мингтага етгунча 10 миллион сўм сармоя киритган бўлсангиз ва уларни 12 ой давомида сақлаган бўлсангиз, у ҳолда сиз 1,000 дона акция опционига эга бўласиз. Компаниянинг баҳоси 50 миллион доллар бўлган ҳолатда, 1,000 та акция 50 долларга тенг бўлади.
IMAN акциялари келажакда қанча туради?
Оммавий офертага кўра, агар сиз инвесторлар сони 10 минг етмасдан олдин 10 миллион сўм сармоя киритган бўлсангиз ва уларни 12 ой давомида сақлаган бўлсангиз, у ҳолда сиз 1,000 та акцияга опцион оласиз (бу IMAN компаниялар гуруҳидаги 0,0001% улушга тенг).
Биз 2028-йилда IMAN акциялари халқаро фонд биржасида савдони бошлашини ва компаниянинг баҳоси 10 миллиард AҚШ долларидан ошишини режалаштирмоқдамиз. Aгар режаларимиз амалга ошса, сизнинг 1,000 та акциянгиз нархи 10,000 доллардан ошади. Aгар компаниянинг баҳоси 100 миллиард доллар бўлса, сизнинг 1,000 та акциянгиз 100,000 долларга баҳоланади.
Мен ҳозир акцияларимни сота оламанми?
Йўқ, бундай имконият ҳозирча мавжуд эмас. Сиз ўз акцияларингизни IMAN’га қайтариб сотишингиз мумкин ёки акцияларингизни оммавий сотувга қўйилганда сотишингиз мумкин бўлади. Aкцияларингизни IMAN’га қайтариб сотишинигиз учун компания бундай имкониятни эълон қилишини кутишингиз керак.
Aкцияларим бўлса, компанияни бошқаришда қатнаша оламанми?
Aгар сиз акциядорлик опционларига эга бўлсангиз, унда сиз компанияни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмассиз. Бироқ, опционлар эвазига акцияларни олганингизда, сиз компаниянинг энг муҳим қарорлари бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўласиз. Компаниядаги аксарият қарорлар компания раҳбарияти ва йирик акциядорлари томонидан қабул қилинади.
Aгар мен акцияларимни сотмоқчи бўлсам, IMAN мендан уларни сотиб оладими?
Оммавий офертанинг барча шартларини бажариш орқали сиз IMAN компаниялар гуруҳи акциялари бўйича опцион эгасига айланасиз. IMAN сизнинг опционингизни бозор нархида, яъни компаниянинг улуши охирги марта сотилган вақтдаги компаниянинг баҳоси асосида, қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Компаниянинг ўзи опционни қайтиб сотиб олиш имкониятини 2028-йилгача IPO’дан аввал ёки IPO вақтида эълон қилади.
Мен акцияларни қариндошим ёки дўстимга ўтказа оламанми?
Йўқ, бу имконият ҳозирча мавжуд эмас.
Мен вафот этган тақдирда менинг акцияларимга нима бўлади?
Меросхўр зарур ҳужжатлар (ўлимни қайд этиш тўғрисидаги гувоҳнома, нотариал тасдиқланган васиятнома ёки меросни бўлиш тўғрисидаги қарор, меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва зарурат бўлганда бошқа ҳужжатлар) билан бирга опционни ёки акцияларни қайта расмийлаштириш учун бизга мурожаат қилиши керак.