Кўп бериладиган саволлар

IMAN ўзи нима?

IMAN — бу ҳар бир нарса Аллоҳдан эканлигига самимий ишончдир. IMAN INVEST — бу адолатли шерикчилик, ҳимматли савдо ва маблағларни ривожланган давлатлардан ривожланаётган давлатларга йўналтириш орқали инсонлар баракасини оширишга мўлжалланган иловадир.

IMAN Ўзбекистондаги биринчи тулиқ Ислом Молияси тамойилларига асосланган инвестицион фонд булиб, инвесторлардан маблағларни жалб қилиш ва уни савдога йуналтириш, савдодан келган фойдани эса инвесторлар орасида тақсимлаш билан шуғулланади. Бу жараён қонун устуворлиги ва шаффоф замонавий технологияларда асосланган, инвестицион платформа туфайли максимал даражада қулай ва ишончлидир.

IMAN жалб қилинган сармояларни бир нечта сохаларда маҳсулотлар ва хизматларни молиялаштиришга йуналтиради,сохалардан тиббиёт, таълим, электроника, кичик ва катта маиший техника савдоси, қурилиш моллари ва хоказо.

IMAN нинг асосий мақсади бу уз инвесторларига ахоли турмуш даражаси усиши ва уларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш орқали, фойда келтиришдан иборатдир. IMAN даромад ҳажмидан қатъий назар уз маблағларини Халол йул билан сармоя қилиш ва купайтиришни истаган инсонларга кумаклашади.

IMAN шерикчилик асосида инвесторлардан маблағларни жалб қилади ва уни тижоратга йуналтиради, ва шу тижоратдан келган фойдани инвесторлар орасида тақсимлайди.Қонун нуқтаи назаридан барча инвесторлар коммандит ширкатининг таъсисчилари булишади.

Биз доимо маҳсулотни сотиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун аввал уни сотиб оламиз ва шундан кейингина битимни амалга оширамиз.IMAN нинг барча бизнес-жараёнлари ҳар йили Шариат аудитидан муваффақиятли ўтиб келмоқда.

IMAN компанияси мутахассислари билан учрашиш учун, бизнинг колл-центримиз ёки иловамиздаги чат орқали учрашув вақтини белгилашингизни сураймиз.

IMAN’га сармоя киритиш трейдингнинг тури ҳисобланмайди. IMAN сармоядорларга пассив фойда олишни имкониятини беради ва IMAN’га киритилган сармоялар муддатли тўлов асосидаги савдо (яъни рассрочка)га йўналтирилади. Бу фаолият бўйича қарорлар IMAN жамоаси томонидан қабул қилинади.

Молиявий пирамидаларда бир инвесторнинг пуллари иккинчи инвесторга тақсимлаб берилади ва иқтисодиёт учун хеч қандай қиймат яратилмайди. Бизда эса сармоялар муддатли тўлов асосида ишлайдиган савдога йўналтирилади ва иқтисодиётни тезроқ ривожланишига кумаклашади. Биз пирамадалардан фарқли равишда бутун фаолиятимизни қонун доирасида олиб борамиз. Сармоядорларимиз билан ҳуқуқий муносабатларимизни қуйидаги ҳужжатлар тартибга солиб туради:

Оммавий оферта - бу томонларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёзилган ҳуқуқий ҳужжат.
Махфийлик сиёсати - фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган маълумотларни IMAN сақлаши ва фойдаланиши учун асос ҳисобланган ҳужжат.

Шу кеча кундузда биз тижоратларни молиялаштиришни тўлиқ тартибда бошлаганимиз йўқ. Аммо, биз хақимизда янгиликларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва 2022 йилда бу йуналиш хақида барча маълумотларни эълон қиламиз.

Шу кеча кундузда кўчмас мулкка сармоя ажратилмаяпти. Аммо, биз хақимизда янгиликларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва 2022 йилда бу йуналиш хақида барча маълумотларни эълон қиламиз.

18 ёшдан катта ва шахсни тасдиқловчи расмий гувоҳномага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, дунёнинг исталган нуқтасидан IMAN Invest’га сармоя киритишлари мумкин.

Хозирда чет давлат фуқароларидан сармоя қабул қилиш вақтинча тухтатилган ва тез орада яна ишга тушади.

ДФақатгина Ўзбекистон фуқароси булсангиз! Бунинг учун сизда 2 та йўл бор:

  • 1) Мобил банкинг иловаси орқали ёки бевосита чет эл банкидан IMAN валюта хисоб рақамига сармоянгизни юборсангиз булади;
  • 2) Ёки хамюртларимизнинг UZCARD ёки HUMO картасига маблағ юбориб ва ўша карта орқали сармоя қилсангиз бўлади.

IMAN га сармоя киритиш учун:

  • i.     Сиз IMAN INVEST иловасини юклаб олишингиз
  • ii.    Маълумотларингизни тулдиришингиз
  • iii.    Шахсингиз тасдиқланишини кутиш
  • iv.    Уз хисобингизни пластик картаси ёки банк орқали тулдиришингиз керак булади

Киритилган сармоянинг бошқарувини IMAN ўз зиммасига олади. IMAN жамоаси Сизнинг сармоянгизни туғри ва баракали бошқариш учун барча аммалларни бажаради. Бунинг учун IMAN жамоасида риск-менеджмент ва молия сохасидаги энг етук мутахассислар жамланган.

  1. a. Android 8 ёки iPhone операцион тизимига эга булган телефон
  2. b. Паспортингиз – ёки янги стандартдаги ID – карта
  3. c. Доимий руйхатдан ўтганлик хақида тасдиқ
    •     • Паспортингизнинг 7 сахифаси
    •     • Ёки янги шаклдаги маълумотнома – ID карта олганларга

  1. a. Иловада телефон ракамингизни киритинг
  2. b. Илованинг “Профиль” булимида “Шахсни тасдиклаш жараёнидан ўтиш” тугмачасини босинг
  3. c. Сунгра иловада курсатилган кетма кетликда:
  4.     • Паспортингиз ТИНИҚ ни суратга олинг
  5.     • Анкетани тулдиринг ва маълумотларингизни юборинг
  6. d. Шундан сунг Шахсингиз тизимда 3-7 кунгача тасдиқланади

a. Биринчи булиб паспортингизни Профиль сахифасини – суратингиз бор қисмини, скан қилиш керак булади ва илова маълумотларингизни уқиб олади.
b. Сунгра, паспортингизни қуйидаги қисмларини суратга олиш керак булади:

  1.      • Суратингиз бор қисми – Профиль
  2.      • Доимий яшаш жойингиз (Пропискангиз) бор қисми

Қўлда киритиш тугмасини босишингиз ва маълумотларни қўлда тўлдириб чиқишингиз мумкин бўлади. Бунда мухим жихат, маълумотларни жуда хам аниқ киргизишингиз ва лотин алифбосининг бош харфлари билан тўлдиришингиз керак булади.

Инвесторлар 1 йилдан 4 йилгача муддатли шерикчиликни танлашлари мумкин.
Минимал сармоя миқдори эса -- 2.5 млн сум, максимал эса -- чегараланмаган.
Фойда йилига 20-30% ташкил этади.
Қайта инвестиция яъни реинвестиция қилиш – тижоратдан келган фойдани инвесторнинг асосий инвестициясини оширишга йуналтириш. Бу жараён хар 3 ойда инвесторнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Муайян сабабларга кура инвестор маблағларини танланган муддатдан олдин чиқариб олмоқчи булса, унда ариза ёзиши ва ариза ёзилган санадан 3 ойгача кутиши керак булади. Маблағни белгиланган муддатдан олдин чиқариб олган холда, шерикнинг охирги ой учун фойдаси тизимдаги махсус формула ёрдамида хисобланади ва муддатдан олдин чиқиб кетиш холати хам инобатга олинади.

IMAN Invest нақд пулдаги сармоянгизни дунёнинг исталган нуқтасидаги банк оркали қабул қилади. Исталган “Ипотека банки” филиалларида нақд пул орқали сармоя киритишингиз мумкин. Қуйидаги хаволада узингизга яқин филиални топишингиз мумкин https://www.ipotekabank.uz/uz/about/branches/

Бунинг учун Ипотека Банк ходимларига қуйидаги маълумотларни тақдим этишингиз лозим:

Компания Номи: KT “IMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO”

Изоҳ / Тулов мақсади: “Устав фонди”.

СТИР: 307218450

Х/р Сўмда (UZS): 2020 8000 2051 8157 4001

Х/р АҚШ долларида (USD): 20208840 9051 8157 4003

Х/р Еврода (Euro): 2020 8978 9051 8157 4001

Х/р Россия рублида (RU):2020 8643 8051 4002

Шунингдек, бизнинг YouTube даги видео-қулланмамиз билан хам танишиб чикишингиз мумкин.

Пластик карта орқали сармоя қилиш учун:

  •      • “Сармоя” булимида стратегияни танланг,
  •      • узингизга маъқул сумма ва муддатни танланг,
  •      • тулов усули булимида “Картани қушиш” тугмасини босинг
  •      • картангизни номи, рақами ва муддатини киритинг
  •      • Картангизниг СМС хабарнома хизмати боғланган рақамига код келади
  •      • Уша кодни киритсангиз сармоянгиз IMAN га йуналтирилади

a) Сизга куйидаги харакатларни бажаришни тавсия этамиз: - Картангизда СМС-хабарнома хизмати ёқилганлигини ва бу ҳизмат қайси рақамга боғланганлигини текширинг. Шу амалларни бажарганингиздан сўнг хам ишламаса, унда бизнинг колл-центримизга мурожаат қилишингизни сураймиз!

Йук, бундай харажатлар мавжуд эмас, қанча миқдорда сармоя қилсангиз, шунинг барчаси сармоя ҳисоб рақамингизга тушади.

Хорижий валютада Ўзбекистон худудида инвестиция қилмоқчи бўлсангиз Ипотека банкининг Яккасарой туманидаги филиалига мурожаат қилишингиз мумкин ва сармояларингиз чет эл валютасида бизнинг ҳисоб рақамимизга юборсангиз булади.Хорижий валютада чет давлатдан сармоя киритмокчи булсангиз, сиз сармоянгизни бизнинг банк хисоб рақамимизга танлаган банкингиздан чет эл валютасида юборсангиз булади.Сармояларингизни қабул қилганимиздан сунг, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, биз узимиз Марказий банк курси бўйича сўмга конвертация қиламиз.

Фақат Ипотека банки филиаллари орқали инвестиция киритилганда хеч қандай комиссия ушлаб қолинмайди.

Ҳозирги вақтда VISA ва Mastercard карталари орқали сармоя киритиш имкони йўқ. Бундай имкониятни биз янги йилда йўлга қўйишни режалаштирганмиз.

Ха, ойма-ой сармоя киритиб борсангиз бўлади. Сизни хар бир сармоянгиз бир-бирига қўшилиб кетаверади. Бу жараён адолатли бўлиши учун, биз хар ой хар бир сармоядоримиз шу ойда ишлаб топган фойдаси ёки зарарини хисобини олиб борамиз. Агар сиз сармоя киритаётганда 1 йил муддатни танласангиз, бу муддат биринчи сармоянгиз киритилган кундан бошлаб хисобланади ва шу кунгача киритган барча сармояларингизга тегишли бўлади.

Сизнинг сармояларингиз бир-бирига қўшилиб кетади ва охирги киритган сармоянгизнинг шартлари барча сармояларингизга тегишли бўлади.
Мисол учун, сиз 1-чи январ куни 10 млн сум сармоя қилдингиз ва 1 йил муддатни танладингиз;
1-чи февраль куни .1 ойдан сунг, 10 млн сум сармоя қилиб 2 йил муддатни танласангиз, сизнинг барча сармояларингиз 1-чи сармоянгиз руйхатдан утган кундан 2 йилга йуналтирилади.
Яъни, охирги сармоянгиз Муддати қолган барча сармояларингизни муддатларини белгилайди.

Рўйҳатдан ўтиш жараёни якунлангандан сўнг Сиз сармояларингизнинг ҳар бир сўми (центи) қандай шартномаларга ва қачон йўналтирилганлиги, ва тижорат буйича бошқа маълумотларни кузатиб бора оласиз. Бунинг барчаси IMAN INVEST иловасининг “Мониторинг” бўлимида акс эттирилади.

Конвертация қилинадиган опцион асосида компаниянинг улушини сотиб олишнинг минимал суммаси $50,000. IMAN Group Ltd`га акционер сифатида сармоя қилиш буйича саволларингиз булса invest@iman.uz почтаси орқали боғланишингизни сураймиз.

Фойдани 100% кафолатлаш Ислом Молияси тамойилларига зиддир. Чунки хеч қандай ташиклот ёки шахс келажакда бозорда қандай узгаришлар булишини аниқ билмайди. Аммо биз бу ҳатарларни бошқаришда энг юқори технологиялар ва энг кучли мутахассисларни жалб қиламиз, Бу ва бизнинг утмишдаги тажрибамиз, таҳлилчиларимизга фойда буйича муайян курсаткичларни юқори эхтимол билан прогнозлашга имкон беради. Диверсификация, сизнинг сармоянгизни юз ёки бир неча юзлаб маҳсулотларнинг савдосини молиялаштиришга тақсимланади. Бу орқали IMAN инвесторларнинг хатарини минимал даражага туширади. Мисол учун, агар 1000 та битимдан 20 таси зарар билан ёпилса, қолган 980 битимдан келадиган фойда, ушбу зарарни қоплаб кетади.

Сармоядор фойдаси бевосита тижоратнинг фойдасига боғлиқдир (чунки у тижоратнинг фойдасига шерик булади).Тижоратнинг фойдаси эса бир нечта курсаткичларга боғлиқдир, булар:

  • • Савдонинг ҳажми -- қанча куп савдо булса, шунча фойда юқори булади ва аксинча
  • • Туловлар мунтазамлиги – Туловлар уз вақтида ёки ундан олдинроқ булса, биз бу туловларни хам янги савдо битимларига йуналтирамиз ва улар ҳам фойда келтира бошлайди, ва аксинча канча туловлар кечикса шунча камроқ янги битимларга биз уларни сармоя қиламиз ва камроқ фойда курамиз
  • • Ҳаражатларнинг оптималлигига – биз барча хамкорларимизнинг таклифларини синчковлик билан урганиб чиқамиз ва тижоратга энг йуқори фойда келтирадиган битимларни тузамиз.

Йуқоридаги курсаткичлардаги узгаришлар сармоядор фойдасига хам бевосита таъсир курсатади. Шунинг учун хам биз бу курсаткичларни мунтазам мониторинг ва яхшилаб бориш учун энг кучли мутахассислар ва технологияларни ишга солганмиз.

Ҳаражатларга қўйидагилар киради:
  1.      i. Махсулотнинг тан-нархи
  2.      ii. Скоринг – тулов қобилиятини аниқлаш учун харажатлар
  3.      iii. Транзакцион – туловларни қабул қилиш буйича харажатлар, li>
  4.      iv. Савдо жараёнида бевосита қатнашган ходимларнинг ойлик маоши
  5.      v. Солиқлар.

Сармояларингиз сармоя киритган кунингиздан бошлаб ишга тушади ва сизнинг фойдангиз сармоя киритилган ойдан кейинги ойнинг охирида ҳисоблаб чиқилади, чунки бизнинг тизимимизга кўра муддатли тўлов савдосидан тўловлар 1 ойдан сўнг ширкатимизга келиб тушишни бошлайди.Мисол учун, сиз 28 январь куни сармоя килсангиз, Биз сармоянгизни 1 чи февраль билан руйхатдан утказамиз, ва февраль ойи якунлангандан сунг сиз фойдангиз миқдорини илованинг мониторинг булимидан кузатиб борсангиз булади.

Зарар тижоратнинг ҳаражатлари унинг фойдасидан купроқ булган холатларда вужудга келади, булар қуйидагилар.

  •      • Савдо камайган холларда
  •      • Туловлар уз вақтида амалга оширилмаган холларда
  •      • Ҳаражатлар кутилганда юқори булганда
Шу холатлар вужудга келганда, фойда харажатни қопламайди ва зарар инвесторнинг тижоратдаги улушига йуналтирилади. Аммо бу холатларнинг эхтимоли жуда камдир. Фойда курилмаса, IMAN нинг узи хам хар даврда йирик миқдорда ҳаражат қилади ва уша ҳаражатлари эвазига зарар курган булади. Шу сабабли, IMAN тижорат маблалагларини ўта оқилона бошқаради

Сиз молиялаштирувчи шерик сифатида компаниямизга сармоя киритасиз. Агар бирор бир даврда зарар кўрилса, бу зарарни қиймати хар бир молиялаштирувчи сармоядорларнинг орасида уларнинг ширкатимиздаги улушига мутаносиб равишда тақсимланади. IMAN компанияси бошқарувчи шерик сифатида бундай холатда ҳеч қандай даромад кўрмайди. IMAN компаниясининг ўзининг харажатларини ва даромад олмаганлигини хисобга олсак, IMAN компанияси хам ушбу даврда зарарга ишлаган бўлади. Шу сабабли, сизнинг сармояларингизни тўғри бошқариш ва сизга кўпроқ фойда келтиришдан биз ҳам манфаатдормиз.

Инвесторлар сармоялари миқдоридан келиб чиққан ҳолда зарар кўради, IMAN’га бу зарар тақсимланмайди, чунки компания сарфлаган меҳнати, вақти, шу жумладан ойликлар, ижара ҳақи ва бошка молиявий харажатлари эвазига зарар кўради.
Мисол учун, 1 та сармоядор 50 сўм, 5 та сармоядор эса 10 сўмдан сармоя килган бўлса, шунда жами фонд - 100 сўм, зарар 10 сўмни ташкил этса:

  • * 50 сўм киритган инвестор зарарнинг 50%и, яъни 5 сўм;
  • * 10 сўмдан сармоя киритганлар эса 10%дан, яъни 1 сўмдан зарар кўришади.

IMAN га қилган сармоянгиздан келадиган соф фойдадан улушингиз сиз сармоя қилган маблағ миқдори ва танланган муддатга боғлиқдир. Бу курсаткич 90% дан 99% гача булиши мумкиндир. Аниқроқ маълумот олиш учун иловамиздаги Оммавий Офертамиз билан танишсангиз булади.

Сиз тижоратнинг тўлақонли шериги бўлганингиз учун конуний ва ҳалол даромад олишингиз мумкин ва шу туфайли қуйидаги солиқларни IMAN сизнинг номингиздан тўлашни ўз зиммасига олади. Инвесторнинг номидан эса унинг фуқаролигидан келиб чиқиб дивиденд солиқи тўланади.

  • • Резидентлар учун - 5%
  • • Норезидентлар учун - 10% (Муайян хукуматлар ва Ўзбекистон ўртасидаги солиқ меморандумлари туфайли, ҳар бир давлат алоҳида кўриб чиқилиши зарурдир)

Махсулотнинг устига қуйиладиган устама – бу IMAN (ва шериклар) уз зиммасига айнан уша битим буйича қанча тавваккалчиликни олишганига боғлиқдир. Шу сабали хам, бу курсаткич харидорнинг тулов қобилиятига бевосита боғлиқдир.IMAN да харидорнинг тулов қобилияти аниқлаш (скоринг) унинг даромади, иш жойи, шахс тулаётган солиқлар, яшаш манзили ва бошқа курсаткичларга боғлиқдир. Харидорнинг тулов қобилияти қанча юқори булса (ойлик туловга нисбатан анчагина юқори ойлик маош, кредит тарихининг мавжудлиги ва ижобийлиги, ва хк), махсулотнинг устамаси хам шунча кам булиб бораверади, ва аксинча харидорнинг тулов қобилияти қанча кам булса (ойлик туловга нисбатан ойлик маош анчагина камлиги, кредит тарихининг мавжудмаслиги ва хк) у харид қилмоқчи булган махсулот устига шунча купрок устама қуйилади. Мисол учун, 2 та инсон (бирининг тўлов қобилияти юқори, иккинчисининг эса тулов қобилияти пастроқ) 100 сумлик махсулотни харид килишса:

  • • Тўлов қобилияти юқорироғи (айтайлик) 120 сумга харид қилади
  • • Тўлов қобилияти камроғи эса (айтайлик) 140 сумга харид қилади

Дивидендларни хар 3 ойда, апрель, июль, октябрь ва январь ойларининг бошида банк ҳисоб рақамингизга ёки пластик картангизга чиқариб олишингиз мумкин. Бунинг учун иловамизда фойдани чиқариш учун ариза топширишингиз керак булади, ариза топшириш вақти чорак якунидан 1 ой олдин, яъни Февраль, Май, Август ва Ноябрь ойларидир.

Ха, агар сармояларингизни белгиланган муддатдан олдин чиқариб олмоқчи булсангиз, сизнинг сармоянгиз аризани тулдирган кунингиздан 90 кун давомида (“Хужалик Ширкатлари туғрисида” Қонун асосида). Маблағни белгиланган муддатдан олдин чиқариб олган холда, шерикнинг охирги ой учун фойдаси тизимдаги махсус формула ёрдамида хисобланади ва муддатдан олдин чиқиб кетиш холати хам инобатга олинади

Хозирда бундай имкон мавжуд эмас, аммо бундай имкониятни яқин келажакда ишга туширимоқчимиз.

Сизнинг ҳуқуларингизни бир-нечта усул билан химояланади, булар:

  • Сармоянгизни фақатгина банк ёки тулов тизимлари (уларнинг ортида хам банклар туради) асосида қабул қилиниши. Бу қабул қилувчи хам, юборувчи хам муайян талабларга жавоб бериши ва текширувлардан муввафақиятли утганини англатади.
  •    • Инвестор ва IMAN нинг хуқуқ ва мажбуриятлари, инвестор иловамиз ва сайтимиз орқали танишадиган ва қабул қиладиган шартномамизда (Оммавий офертада) акс эттирилгандир.
  •    • Хар бир инвестор тижоратнинг қонуний шерики булиши ва бу мақом, Адлия Вазирлиги қошидаги Давлат Ҳизматлари агентлигидан руйхатдан утказилиши. Бу хар бир инвестор ва IMAN нинг уртасидаги муносабатлар қонунийлигини бевосита давлат (давлат органлари орқали) тасдиқлаши ва инвестор ҳуқуларини қонун доирасида ҳимоя қилишини англатади.
  •    • IMAN нинг Шариат Кенгаши булиб, у тижоратнинг Ислом Молияси ва ҳуқуқи талаблари ва асосларига жавоб беришини мунтазам равишда текшириб келишади. Ислом молияси эса, уз урнида шериклар уртасидаги узаро хурмат ва адолатга асослангандир.
  •    • Шунингдек, бизнинг жамоамиз уз сохасида юқори даражадаги йутуқлар ва ҳурматга сазовор булган инсонлардан ташкил топганлиги хам. Бундай инсонлардан ташкил топган жамоа ва компанияда Шерикларнинг ҳуқуқлари доим биринчи уринга қуйилади.

Сизнинг сармоянгизни юз ёки бир неча юзлаб маҳсулотларнинг савдосини молиялаштиришга тақсимланади. Бу орқали IMAN инвесторларнинг хатарини минимал даражага етказади.Мисол учун агар 1,000 та битимдан 20 таси зарар билан ёпилса, қолган 980 битимдан келган фойда шу зарарни қоплаб кетади.

Биз сизнинг маблағингизни барча шартномаларимизга тақсимлаб юборамиз. Мисол учун, 100,000,000 сўм сармоя қилинган бўлса, биз уни 100,000 та хар хил шартномалар (савдоларга) бўлиб юборамиз ва шунинг учун хам синчков текширувимиздан ўтган 100,000 нафар инсонлар бир вақтда тўлов қобилиятини йўқотишининг эхтимоли 0 га яқиндир.

Хар бир инвестор иловада руйхатдан утаётганда у бизнинг асосий хужжатларимиз: Оммавий оферта и Махфийлик сиёсати, хужжатларини кабул ва айнан шу хужжатлар асосида юридик муносабатларимиз тартибга солиниб боради. Улар билан сайтимизда танишингиз ва юклаб олишингиз мумкин.

Барча сармоядорларимиз билан ҳуқуқий муносабатларимизни қуйидаги ҳужжатлар тартибга солиб туради:

  •    • Оммавий Оферта – бу томонларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган хужжат
  •    • Махфийлик сиёсати - фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган маълумотларни IMAN сақлаши ва фойдаланиши учун асос ҳисобланган ҳужжат.
Сармоя миқдоридан қатъий назар, инвесторларимиз шу хужжатни онлайн тарзда қабул қилишади, шу сабали моддий нусха мавжуд булмайди.

Бизнинг асосий фаолиятимиз савдо-сотиқ бўлиб, бу йўналишда фаолият юритиш давлат лицензиясини талаб этмайди. Бу хавола орқали ўтиб, сиз бизнинг ташкилотимиз билан танишиб чиқишингиз мумкиндир. >https://orginfo.uz/organizations/307128450.

Банкрот - бу ташкилот ёки жисмоний шахс уз қарздорлари олдида уз қарзлари буйича туловни амалга ошира олмаслик холатидир. Юридик шахслар банкрот бўлган тақдирда, бу жараён “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги ва “Банкротлик хақида” қонунларига асосан тартибга солинади. Ушбу қонунларга кўра, аввал савдо бўйича карзлар тўланади, сўнгра инвесторларнинг маблағлари қайтарилади. Шунингдек, IMAN хеч қачон бошқа ташкилотлардан қарз олмайди, шу туфайли хам банкрот булиш эхтимоли йукдир.

IMAN 2 та юридик шахсдан ташкил топган:

  • • Коммандит Ширкати (Фонд) KT “IIMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO” – шу ерга инвесторлар маблағлари келади ва асосий тижорий фаолият юритилади. Шунингдек Инвесторлар шу КТ нинг таъсисчилари булиб руйхатдан утказилади.
  • • МЧЖ “IMAN HALAL INVESTMENTS” (Бошқарув Компания) Бу компания КТ нинг бошқарув компанияси булиб, ширкатнинг фаолиятини бошқариб боради.

Бу – жамиятнинг фаровонлигини умумий тарзда ўстириш ва ривожлантиришга мўлжалланган сармоялар. Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш, кўнгил очиш билан боғлиқ тадбиркорликлар ва жамиятга зарар етказувчи қолган тадбиркорлик кўринишлари ва уларнинг аъзолари ноахлоқий ҳисобланади.

    a. Ислом молияси тамойиллари ва қоидалари Қуръон ва Суннатга асослангандир. Ислом молиясининг асосий талаблари алкоголь, тамаки, истеъмол қилиш ҳаром қилинган ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар савдоси, табиат ва жамиятга моддий ва маънавий зарар келтирувчи фаолият турларига асосланган тадбиркорлик билан шуғулланмаслик ва бундай савдо ва тадбиркорликларни молиялаштирмасликдан иборатдир. Ислом молияси кишилар орасидаги муносабатни шаффоф ва адолатли бўлишини таъминлайди.

   a. Ислом Молияси адолатли шерикчиликка асосланган булиб, бундай турдаги шерикчиликда:

  •       i. Фойда кафолатланмайди ва шериклар уртасида адолатли таксимланади;
  •       ii. Рибонинг (судхурликнинг) тақиқланганлиги – Ислом Молияси эвазсиз фойдани (рибо) қатъиян ман этади, сабаби бундай фойда инсонлар уртасидаги адолатсизлик эвазига курилади.
  •       iii. Маблағлар фақат Исломда рухсат берилган хизматлар ва махсулотларга йуналтирилади
  •       iv. Ғарарнинг (мавхумлик) ман этилганлиги, чунки шерикчилик ва бошқа бизнес-муносабатларда мавҳумлик шериклар ва хамкорлар уртасида адолатсизлик ва ундан келиб чиқадиган низоларга сабаб булади. Натижада тижоратда барака булмайди.

Бизнинг халоллигимизни тасдиқловчи бир-нечта гувохнома мавжуд, булар:
   • Узбекистон Республикаси Мусулмонлар Идораси Фатво Хаъйати томонидан тақдим қилинган фатво. Бу ташкилот Узбекистондаги энг кучли илм эгаларини уз ичига олиб, улар бизнинг тижоратимиз билан тулақонли танишиб чиқишгани ва ишонч хосил қилишганидан сунггина фатвони тақдим этишган.

   • Доктор Зияд Мухаммед томонидан тақдим қилинган фатво. Бу инсон Ислом молиясида фалсафа доктори даражасига эга бўлиб, Ҳалқаро Ислом Молияси Университетида фаолият юритадилар. Шунингдек, бизнинг Шариат Кенгашимиз мавжуддир. Биз бизнес фаолиятимизга доир хар бир муҳим, йирик қароримиз тўғрисида ушбу Кенгашимизнинг розилигини олгандан сўнггина, уни амалда қўллаймиз.

IMAN нинг барча бизнес-жараёнлари ҳар йилли Шариат аудит-таҳлилидан муваффақиятли ўтиб келмоқда. Биз доимо маҳсулотни сотиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун аввал уларни сотиб оламиз ва шундан кейингина битимни амалга оширамиз.

Сизнинг маблағингиз тижоратга — махсулотларнинг насия савдосига йуналтирилади. Яъни, маҳсулотлар 100 сўмга ва/ёки муайян чегирма билан олиниб, 120 сўмга сотилади. Ўша устама ва чегирма эвазига инвесторлар ва IMAN фойда кўради. Яъни фойда 100% тижоратдан келмокда, шунинг учун хам инвесторнинг фойдаси бевосита шу курсаткичга боглик:

  • • Тижорат фойдаси ошса – инвесторнинг фойдаси хам ошади,
  • • Тижорат фойдаси камайса – инвесторнинг фойдаси хам камаяди.

Мудораба - бу шерикчиликнинг бир тури бўлиб унда, бир шерик маблағларини иккинчи шерикка тижоратга йўналтириш учун топширади. Сармоя қиладиган томон - Роббул-мол, тижоратнинг бошқаруви билан шуғулланадиган томон эса Mудориб деб аталади. Мудораба хаққоний бўлиши учун энг асосий талаб бу - шериклар ўртасида фойда тақсимланиши олдиндан келишиб олиниши шартлигидир. IMAN мудорабанинг барча талабларига амал қилган ҳолда иш юритади ва унга кўра, сармоядорлар маблағларини жалб қилиб, тижоратга йуналтиради ва шерикларнинг фойдасини олдиндан келишилган улушларга биноан тақсимлайди.

Ҳа, бундай қила оласиз. Ва бу сиз учун ҳам, биз учун ҳам хайрли иш бўлади. Фақатгина банк депозитига киритган бошланғич маблағингизни ўтказсангиз мақсадга мувофиқ бўлади ва олинган фоиз даромадингизни садақага берсангиз яхши бўлади. Бироқ, агар сиз буни қила олмасангиз, Гҳалабаҳ ('аксариятни қўллаш') қоидаси ишлайди. Унга кўра барча маблағларни қабул қилса бўлади, агар уларнинг аксарият қисми яъни 67%+ ҳалол ҳисобланса.

Йўқ, бу турдаги сармоя бузғунчи ва тақиқланган ҳисобланади.

Тўғри, банк корхоналарнинг ушбу банкда очилган жорий ҳисоб рақамларидаги маблағлари қолдиғидан фойдаланади. Ва идеал ҳолда, банк фоиз ставкалари бўйича операцияларда фойдалана олмаслиги учун Ислом банкида ҳисоб рақамлари очилиши керак. Бироқ, Ўзбекистонда ҳали бирорта ҳам ислом банки мавжуд емас. Шундай экан, Ислом молияси ва Ислом банклари тўғрисида қонун чиқмагунича, биз Исломий молия билан умуман шуғулланмаслик ўрнига Таназул тамойили – “истисно” тамойили асосида ишлашимиз керак бўлади. Бунга рухсат фатво билан бирга бизнес моделимизни тўлиқ ўрганиб чиқилган ҳолда берилган.

Жоиз, чунки бу ҳолатда банк бизнинг тўловларни қабул қилиш ва чиқариш бўйича агентимиздир ва шунинг учун биз хизматлар учун комиссия тўлаймиз.

Жоиз, чунки бу ҳолатда банк бизнинг нақд тўловларни қабул қилиш бўйича агентимиз ҳисобланади ва шу хизматлар учун биз комиссия тўлаймиз.

Биз банк билан фақат тўловларни қабул қилиш ва чиқариш учун ҳамкорлик қиламиз.

connect